Самарқандда йигит 11 март куни овқатланиш шохобчасидаги кекса инсонни масхара қилди.
Вилоят Ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, ушбу ҳолатни содир этиб, TikTokъка жойлаган йигит ушланиб, унга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳолат ота-онаси иштирокида муҳокама қилинди.
“11 март куни ишхонамизга ҳар кун келадиган амаки билан ҳазиллашдим ва ижтимоий тармоқларга тарқатдим. Қилган ишимдан пушаймонман. Бошқа қайтарилмайди. Амакидан кечирим сўрайман”, — деб таъкидлаган йигит.
Изоҳ (0)