Тадбиркор Зафар Ҳошимов Ўзбекистонда имкониятлар, ҳақ-ҳуқуқларни кафолатлаш даври келганини таъкидлади.
“Мен тадбиркорман. Ёшлигимдан тадбиркорлик қиламан. Тадбиркор одам ўз вақтини, куч-ғайратини, мол-мулкини тикиб, ривожланишга ҳаракат қилади. Улар ҳар куни таҳликали бўлса-да, қарорлар қабул қилади ва келажакка ишонади.
Шундай даврлар бўлди: таҳликалар ҳаддан ташқари кўп бўлди. Тадбиркорлар ҳар куни қўрқиб ишлади. Бу на мамлакат иқтисодиёти, на халқ учун манфаатли бўлди.
Эслайман, эрталаб бисмиллоҳ деб уйдан чиқаётганда, ишқилиб, тинчлик бўлсин, ухлаётган болаларимизга қараб, бирор нарса бўлса, булар нима бўлади? Кечқурун эсон-омон уйга қайтай, деган қўрқувда яшадик.
Ислоҳотлар бошланганда уларнинг муҳокамаларида қатнашдик, мавжуд муаммоларни танқид қилдик. Ўшанда баъзи танишларимиз орасида қўрқмайсанми, орқага қайтиб қолса, нима бўлади, деганлар бўлди. Аммо бу ислоҳотлар давом этишини, имкониятлар, ҳақ-ҳуқуқлар кафолатлаш даври келди. Мен бефарқ эмасман, сиз ҳам бефарқ бўлманг”, — дейди Ҳошимов.
Изоҳ (0)