Тошкентда 24 ёшли йигит кўп миқдорда қарз бўлгани сабаб ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Миллий” телеканалининг “Миллар” дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, у турли хил интернет ўйинларига ишқибоз бўлган. Аввалига мўмайгина даромад топган йигит кейинчалик шу ўйинлар сабаб катта қарзга ботган. Оқибатда ўз жонига қасд қилган.
Шифокорнинг айтишича, йигит ўта оғир аҳволда олиб келинган. Қариндошларининг сўзларига кўра, у кўп миқдорда уксус ичиб юборган. Бунинг оқибатида оғиз бўшлиғи, қизилўнгач, ошқозонида кимёвий куйиш кузатилган.
Беморга биринчи ёрдам сифатида унинг ошқозони ювилган. Ҳозирда аҳволи оғир беморга керакли муолажалар кўрсатилмоқда.
Изоҳ (1)
Oldin òzbekistonda yòq edi bu òyinlar.