Қирғизистонда бир қатор депутатлар зўравонлик жиноятлари сонини камайтириш учун порносайтларни тақиқлашни таклиф қилди. Бундай таклиф назарда тутилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Халқ вакилларининг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда жинсий зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошган. Жазо чораларининг кучайтирилиши ва жарималарнинг жорий этилиши жиноятчиларга таъсир кўрсатмаяпти. Шу сабабли депутатлар интернетда порнография тарқалишини тақиқламоқчи.
Қонун лойиҳасида қайд этилишича, порносайтлар аниқланган кундан бошлаб 24 соат ичида блокланиши ва бундай контент мавжуд сайтлар эгалари шу муддат ичида ҳаммасини ўчириб ташлаши керак. Агар веб-ресурс эгалари буни бажаришдан бош торца, у ҳолда бундай ресурслар икки ойгача блокланади.
Шу билан бирга, веб-ресурсда порнографик жиҳатлар бор деб ҳисоблаган ҳар бир киши тегишли идораларга шикоят қилиши мумкин.
Аввалроқ Қирғизистонда фильмларда порнографик саҳна кўринишларига тақиқ жорий этилганди.
Изоҳ (0)