Самарқанд шаҳрида 7 март куни Nexia-3 янги қурилаётган бинонинг ертўласига тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, соат 21:40 да Садриддин Айний кўчасида ҳаракатланаётган Nexia-3 бошқаруви йўқотилиши оқибатида йўлнинг ўнг томонида қурилиш ишлари олиб борилаётган бинонинг ертўласига тушиб кетиб ҳаракатдан тўхтаган.
Ҳодиса оқибатида автомашина ҳайдовчиси енгил тан жароҳат олган. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам машинаси чақирилиб ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига кетишга рухсат берилган. Ҳолат юзасидан масъул ходимлар томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)