Ўзбекистонда 2023 йилда спинал мушак атрофияси билан касалланган 112 нафар бола дори воситалари билан таъминланади.
250 нафардан ортиқ заиф эшитувчи болада кохлеар имплантасия операциялари ўтказилади, шунингдек, бундай операциялар ўтказилган 132 нафар болада нутқ процессорларини алмаштириш чоралари кўрилади.
Шунингдек, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни бериш босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилади. Бунда:
- вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни бериш Навоий ва Сирдарё вилоятларида — 2023 йил 1 июлдан бошлаб, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида — 2023 йил 1 октябрдан бошлаб, республиканинг бошқа ҳудудларида — 2024 йил 1 январдан бошлаб электрон шаклга ўтказилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади.
Изоҳ (0)