• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Maxсус вакиллар Афғонистондан мамлакатдаги аёлларга таълим олиш ва ишлаш ҳуқуқини қайтариб беришни талаб қилади” — Исматулла Эргашев 

    Тошкент шаҳрида 7 март куни Афғонистон билан қўшни давлатлар махсус вакилларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари Афғонистондаги мавжуд ҳолат, мамлакатдаги вазиятни тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда “Дарё” мухбири.

    Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

    Учрашув аввалида махсус вакиллар афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш, мамлакатдаги инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш бўйича фикр алмашди. Мамлакатда инклюзив ҳукумат тузиш, инсон ҳуқуқлари масалалари юзасидан ёпиқ эшиклар ортида музокаралар ўтказилди.

    Шундан сўнг Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев оммавий ахборот воситалари учун қисқа брифинг ташкил этди. Унда айтишича, биринчи марта ташкил этилаётган бу мажлис аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг қарори билан амалга оширилган. 

    “Яқинда Афғонистон билан қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг 3-учрашуви бўлиб ўтганди. Ана ўша мажлисда вазирларнинг қарори билан шу формат асосида махсус вакилларнинг ҳам консултациясини, ўзаро фикр алмашинувини йўлга қўйишга келишилган эди. Шунга биноан бугун Афғонистон билан қўшни давлатлар махсус вакилларининг биринчи мажлисини ўтказдик. Айтиб ўтишим керакки, бу учрашув яқин келажакда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ташқи ишлар вазирларининг 4-учрашувини тайёрлашга ҳам қаратилган“, — деди брифинг аввалида Исматулла Эргашев.

    Maxсус вакилнинг таъкидлашича, мажлисда Афғонистондаги ижтимоий-иқтисодий вазият, инсон ҳуқуқлари, миллий озчиликни ташкил этаётган халқларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қизларнинг ўқиши, таълим олиши ва ишлаши ҳуқуқлари масалаларини муҳокама қилинган.

    “Барча махсус вакиллар аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқини таъминлаш, уларнинг озодлигини таъминлаш энг асосий масалалардан бири эканини айтди. Афғонистон ҳукуматини ушбу тақиқлаш қонунини олиб ташлаш ва тез кунда аёлларга ўқиш, таълим олиш ва озод ишлаш имконини қайтариб беришга чорлади. Мамлакатда гуманитар инқирознинг кучайиши таҳдиди ҳамда иқтисодий вазиятнинг кескин ва буткул қулаши эҳтимоли барча қўшни мамлакатлар, шунингдек, халқаро ҳамкорларни ташвишга солмоқда. Биз Афғонистоннинг бугунги ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг талабларини, берган ваъдаларини бажаришини талаб қилдик”, — дейди Исматулла Эргашев.

    Шунингдек, афғон халқини қтисодий-ижтимоий шароитда қўллаб-қувватлаш, ёрдам беришга урғу берилди. Maxсус вакиллар Афғонистон марказий банки хорижий пулларни озод қилиши ва уни халққа қайтариб бериши зарурлигини таъкидлади.

    “25 миллион аҳоли, улардан 6 миллиони озиқ-овқатдан батамом маҳрум бўлиб қолгани таъкидланди. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича халқаро музокара гуруҳини тузиш таклифи бўйича фикр алмашилди. Учрашув қатнашчилари бу ташаббусни ижобий баҳолади ва учрашув якунида қабул қилинган қўшма баёнотда ўз аксини топди”, — дея фикр билдирди махсус вакил.

    Унинг маълум қилишича, апрель ойи охирида Ню Ёрк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антонио Гуттериш билан бўладиган Афғонистон масаласидаги учрашувда бу таклиф батафсил ўрганиб чиқилади.

    Қўшни давлатлар қўшма баёнотда Афғонистон қуйидаги ваъдаларини бажаришига умид билдирди:

    • ўз ҳудудидан ҳеч бир қўшни давлатга ёки ҳеч қайси учинчи давлатга нисбатан таҳдид солмаслик;
    • мамлакатда тинчлик-тотувликни таъминлаш;
    • кенг қамровли ҳукумат тузиш;
    • наркотик моддаларни ишлаб чиқариш ва уларни тарқатишга қарши фаол кураш олиб бориш;
    • ҳудудда халқаро террористик ташкилотлар бўлмаслиги ва уларни фаолият олиб боришга шароит яратмаслик.
    07.03.2023, 23:55   Изоҳ (0)   5288
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Абдуқаҳҳор Қосимов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оширилган жарималар, 10 бараварга камайган дарахт кесиш ҳолатлари, экологияга масъул кучишлатар тузилмалар — Экоинспекция бошлиғи Адҳам Қурбонов билан суҳбат

    07.03.2023, 23:45

     Сурхондарёда морхўрни отиб ўлдирган овчилар ушланди

    07.03.2023, 23:34

    Тошкентнинг иккита тумани ҳокими жазоланди

    07.03.2023, 23:21

    Ўзбекистон бўйлаб ўтказиладиган Наврўз тадбирлари маҳаллий бюджетдан қопланади

    07.03.2023, 23:08

    Андижонда ўзганинг хонадонидан 4,5 минг доллар ва тилла тақинчоқларни ўғирлаган шахс ушланди 

    07.03.2023, 22:58

    Сирдарёда ўрмон ва ов хўжалигининг 5 гектар ҳудудида ёнғин содир бўлди 

    07.03.2023, 22:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.