АҚШнинг Техас штатида собиқ хотинини пичоқлаб, унинг 6 ёшли қизини ҳаммомда чўктирган маҳбус эркак қатл қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
51 ёшли Гари Грин 2009 йил сентябрь ойида 32 ёшли Ловетта Армстед ва унинг қизи Жаззмен Монтгомерини Далласдаги уйида ўлдирган. Қизнинг отаси Рей Монтгомери Гриннинг қатл этилишини олқишламаган, аммо буни адлия тизими ишлаётгани билан изоҳлаган.
“Бу қизимнинг қийноққа солинганига нисбатан адолатли қадамдир. Бу Ловеттнинг ўлдирилишига нисбатан адолатдир”, — деди Монтгомери.
6 март куни Гриннинг адвокатлари қатлни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай апелляция шикояти билан мурожаат қилмаган. Бунгача адвокатлар Гриннинг ақлий нуқсон борлиги ва умрбод руҳий касалликдан азият чекаётганини таъкидлаб келган. Ушбу аппеляциялар АҚШ Олий суди ва қуйи апелляция судлари томонидан рад этилган. Олий суд ақлий нуқсони борлар учун ўлим жазосини тақиқлаган, аммо жиддий руҳий касаллиги бўлган одамлар бундан мустасно.
Расмийларнинг айтишича, Грин Армстед никоҳларини бекор қилишга урингандан кейин уни ва қизини ўлдирган. Қотиллик содир бўлган куни Армстед Гринга иккита мактуб ёзган ва у ўзи учун муқобил қарор қабул қилиши кераклигини билдирган.
Шундан сўнг Грин Армстедга йигирма мартадан кўпроқ пичоқ санчган, Жаззманни эса ваннасида чўктирган. Расмийларнинг айтишича, Грин Армстеднинг яна иккита фарзандини, 9 ва 12 ёши, ўлдирмоқчи бўлган. Грин кичик болани пичоқлаган, аммо иккаласи тирик қолган.
“Биз Гринга ўлиш учун жуда кичик эканимизни ва нима юз берганини ҳеч кимга айтмаслигимизни билдирдик”, — дейди 9 ёшли воқеа гувоҳи.
Монтгомерининг айтишича, у ҳали ҳам Армстеднинг икки ўғли билан яқин муносабатларга эга. Грин Техасдаги тўртинчи ва АҚШда 2023 йил қатл этилган саккизинчи маҳбус бўлади.
Изоҳ (0)