Туркиянинг жануби-шарқида 6 февраль куни иккита кучли зилзила содир бўлди. Бунинг ортидан Туркияда 46 мингдан ортиқ, Сурияда эса 8,5 мингга яқин киши ҳалок бўлди. ЖССТ ушбу ер силкинишларни сўнгги юз йил ичида Европа минтақасидаги энг даҳшатли табиий офат деб атади.
Туркиянинг Ҳатай ва Қаҳрамонмараш шаҳарлари зилзиладан энг кўп зарар кўрди. Туркияда зилзилага бардош бермаган биноларни қуришда иштирок этган 247 киши ҳибсга олинди. RTVI зилзиладан олдин ва кейин Туркия шаҳарлари қиёфаси қандай ўзгарганини кўрсатди.
Изоҳ (0)