• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШда 1992 йил йўқолган аёл тирик ҳолда топилди. У расман ўлик ҳисобланганди (фото)

    АҚШда 30 йилдан ортиқ вақт давомида бедарак йўқолган ва ҳатто расман ўлик деб топилган пенсилваниялик аёл Пуэрто-Рикода тирик ҳолда топилди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

    Фото: The New York Times

    Сирли ғойиб бўлиш ҳоллари кўпинча бедарак йўқолганларнинг тирик топилишига олиб келмайди. Аммо 83 ёшли Патрисия Копта бундан мустасно эди. Ҳозир у бедарак йўқолган жойдан 2700 километр узоқликдаги қариялар уйида деменсия (бош миянинг зарарланиши оқибатида юзага келади ва ақлий қобилият сезиларли даражада пасаяди) касаллигидан даволанмоқда. У қариялар уйи ходимларига ўзининг ҳаёти ҳақида айтиб берган, шундан сўнг улар терговчилар билан боғланиб, 1992 йилда йўқолган аёл, эҳтимол қариялар уйидаги Патрисия Копта эканини билдирган.

    Коптанинг синглиси Глория Смит полиция ДНК далиллари орқали унинг опаси ҳақиқатан ҳам Пуэрто-Рикода эканини аниқлаганида, ўзини қандай ҳис қилгани ҳақида айтган. “Шокда эдим. Мен бунга ишонмадим”, — деди у.

    Бедарак йўқолган аёлнинг эри Боб Копта у билан 20 йил ҳаёт кечирган. У ҳам рафиқаси тириклигига ишончсизлик билдирган. “Ўттиз бир йил ва бу жуда ёмон ҳолат эди”, — деди у.

    Фото: Питцбург Пост Газетте

    Коптанинг оиласи ва полицияга кўра, у 52 ёшида ғойиб бўлгунга қадар руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларга дуч келган.

    “У оила аъзоларига кетаётгани, шаҳардаги қариялар муассасасига жойлаштирилишидан хавотирда экани ҳақида айтган”, — деди Росс шаҳар полиция бошқармаси бошлиғи Брайан Колхеп.

    1999 йилда, у бедарак йўқолганидан етти йил ўтиб, қариялар уйи ходимлари Копта хонимни Пуэрто-Рико кўчаларида кезиб юрганида аниқлаган. 

    “У шахсий ҳаёти ёки келиб чиқишини қариялар уйи ходимлари билан муҳокама қилишдан бош тортган”, — деди полиция.

    Ўшанда аёлнинг эри ва қариндошлари унинг ўлган бўлиши мумкинлигига ишонган.

    “Бу барчамиз учун қийин эди, чунки онам, синглим ва мен, доимо у ҳақида қайғурардик”, — дейди Коптанинг синглиси

    Қариялар уйи ходимлари Коптанинг ДНК суртмасини олиб, терговчиларга юборган. Кейин Смит хоним ва Копта хонимнинг жиянидан ДНК намуналари олинган. Намуналар лабораторияга юборилган, у ерда оилавий тест Пуэрто-Рикодаги аёл ҳақиқатан ҳам Копта хоним деган хулосага келган. Натижалар қайтиб келмасидан олдин ҳам, терговчилар бир неча ой давомида Пуэрто-Рикодаги фотосуратдаги кекса аёл Копта хоним эканига ишонган, унинг 90 йиллардаги узун жигарранг сочлари энди қирқилган ва оқариб кетган.

    Фото: YouTube

    Смит хоним яқинда Пуэрто-Рикодаги опаси билан кўришини айтди. Жаноб Копта ҳам хотинига нима бўлганини билишдан мамнун эканини билдирди.

    “30 йилдан кейин бу ҳақда унутишга ҳаракат қиласиз. Энди мен буни унутишим мумкин. Биз нима бўлганини биламиз ва ҳозир унга ғамхўрлик қилинмоқда”, — дейди у.

    05.03.2023, 23:52   Изоҳ (0)   22345
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди (видео) 

    05.03.2023, 23:19

    Бахмут учун жанг: Нима учун Украина қуролли кучларига шаҳарни ушлаб туриш муҳим?

    05.03.2023, 22:20

    Антарктида атрофидаги муз майдони сўнгги 44 йил ичида рекорд даражада қисқарди. Бу қандай хавф туғдиради?

    05.03.2023, 21:44

    Гаага судьяси Путин учун трибунал яратиш бўйича кўрсатмалар берди 

    05.03.2023, 20:40

    Польша ва Германия ўртасида Украина бўйича кескинлик юзага келди — Bloomberg

    05.03.2023, 20:10

    Британиялик генерал: “Урушдан норози рус генераллари Путинни Кремлдан ҳайдаши мумкин”

    05.03.2023, 19:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.