Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги “Анҳор сайли” (собиқ “Азиз” ва “Казбек”) дам олиш оромгоҳлари кимошди савдосида сотилди. Маълумотлар “E-auksion” порталида эълон қилинган.
Лот аукционга Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан жойлаштирилган эди.
Оромгоҳнинг қурилган йили номаълум. Ер участкасининг умумий майдони — 1,9 гектар. Биноларнинг майдони — 3 831,69 квадрат метр. Унда сув, электр ва газ таъминоти мавжуд. Канализация тизими эса йўқ.
Аукционга қўйилган оромгоҳнинг бошланғич баҳоси 37 млрд сўм эди. 6 март куни бўлиб ўтган савдоларда у 24 млрд сўмга кўпроқ — 61 млрд сўмга сотилди.
Онлайн савдода беш нафар савдогар иштирок этган. 2013 йилда ташкил қилинган Impower Trading компанияси аукцион ғолиби бўлган. Компания устав фонди — 630 млн сўм.
Изоҳ (0)