Ўзбекистон россияликларнинг 8 март таътили учун энг машҳур йўналишлардан бирига айланди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.
“Островок.ру” онлайн меҳмонхона брон қилиш хизмати тадқиқоти натижаларига кўра, 8 март таътили давридаги барча бронларнинг 81 фоизи ички йўналишларга тўғри келади. Энг машҳур ички йўналишлар Санкт-Петербург, Москва ва Сочи.
Энг кўп талаб қилинадиган хорижий йўналишлар орасида Беларусь, Таиланд, Туркия, БАА, Италия, Арманистон, Франция, Ўзбекистон, Испания ва Қозоғистон бор.
Россияликлар томонидан чет элдаги меҳмонхоналарда ўртача беш кеча учун 42,3 минг рубл сарфланади. Бир туннинг ўртача нархи 7,6 минг рубл.
Саёҳатчилар Ўзбекистондаги меҳмонхоналарда бир тунни ўртача 4,7 минг рублга (700 минг сўм) брон қилишган. Туркияда бу кўрсаткич 6,3 минг рублни, Қозоғистонда 5,9 минг рублни ташкил қилган.
Изоҳ (0)