Туркманистон миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат Ички ишлар вазирлиги автомарказига келган янги спорткарларни синовдан ўтказди. Бу ҳақда Ватан ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Туркманистон собиқ президенти 5 март куни ИИВ автодромига ташриф буюрган. Халқ маслаҳати раиси автомашиналардан бирида ихтисослаштирилган участкада бир неча марта айланиб, автомобилнинг техник хусусиятлари ва тезлигини текширган.
Шундан сўнг Гурбангули Бердимуҳамедов яна бир янги автомобилнинг тезлиги ва бошқа имкониятларини синовдан ўтказган.
Маълумот ўрнида, Туркманистонда бир палатали парламент қайтарилиб, Гурбангули Бердимуҳамедовга миллий етакчи мақоми берилган.
Изоҳ (0)