• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    15 йилдан сўнг: 2023 йилда ўзининг машҳур ролларига қайтадиган актёр ва актрисалар

    2023 йил култ фильмлар мухлислари учун ҳақиқий хазинадир. Kiaну Ривз ниҳоят Жон Уик ролига қайтади, Харрисон Форд 15 йилдан кейин Indiaна Жонс франшизасида рол ўйнайди.

    Тимоти Шаламе — Пол Атрейдес

    Фото: AdMe

    “Дюна: Иккинчи қисм” илмий-фантастик фильми 2023 йилнинг ноябрь ойида чиқиши режалаштирилган ва бош ролларда Ребекка Фергюсон, Зендая ва, албатта, Тимоти Шаламе иштирок этади. Қолаверса, Остин Батлер, Флоренс Пю ва Кристофер Уолкен ҳам бу сафар юлдузлар таркибига қўшилади.

    Расмий конспектга кўра, 2-қисмда Пол Атрейдес ўз саёҳатини давом эттиради, Чани ва Фремен қабиласи билан ҳамкорлик қилади ва унинг оиласига жуда кўп азоб-уқубат келтирган қасоскор фитначилардан ўч олишга киришади. Бундан ташқари, у севгилиси ва бутун коинотнинг нажоти ўртасида қийин танловга дуч келади.

    Даян Китон – Диана

    Фото: AdMe

    Фильм сужети 40 йил давомида “Китоб клуби”га ташриф буюрадиган ва ўта мўтадил турмуш тарзини олиб борадиган, аммо кейин ҳамма нарсани тубдан ўзгартиришга қарор қилган тўрт дугона атрофига қурилган.

    Фильмнинг давоми 2023 йилнинг май ойида чиқиши режалаштирилган. Бу сафар қаҳрамонлар дам олиш учун Италияга борадилар. Лекин ишлар режадагидек кетмайди, керакциз сирлар юзага чиқади ва уларнинг дам олишлари ҳаяжонли саргузаштга айланади.

    Жейсон Момоа – Аквамен

    Фото: AdMe

    “Аквамен ва йўқотилган қироллик” фильмининг давоми айнан нима ҳақида бўлиши ҳозирча маълум эмас, аммо Жейсон Момоа бош ролни ўйнаши аниқ.

    Умуман олганда, журналистларнинг фикрига кўра, сужет Акваменнинг қароқчи Қора Манта тимсолида умумий душманни мағлуб этиш учун бирлашишга мажбур бўлган акаси қирол Орм билан муносабатлари атрофида бўлади. Фильм 2023 йил декабрь ойида чиқиши режалаштирилган.

    Kiaну Ривз — Жон Уик

    Фото: AdMe

    “Жон Уик” блокбастерининг 4-қисми премераси 2023 йилнинг март ойида бўлиб ўтиши керак. Маълумотларга қараганда, фильм сужети 3-қисм воқеаларининг мантиқий давоми бўлади, унда Kiaну Ривз қаҳрамони персона нон грата деб эълон қилинган ва дунёнинг энг хавфли рақиблари билан тўқнаш келади.

    Айтганча, фильм режиссёри Чад Стахелски франшизанинг бу қисми охирги бўлиши мумкинлигига ишора қилди. Ва бу ҳақда ҳукм чиқариш ҳали қийин бўлса-да, доимий равишда юқори касса тушумларини ҳисобга олсак, фильмни ўтказиб юбормаслик керак.

    Жейсон Стейтем — Жонас Тейлор

    Фото: AdMe

    2018 йилнинг ёзида “Мег: Чуқурлик махлуқи” ҳақиқий хитга айланди ва муносиб прокатни тақдим этди. 5 йилдан сўнг — ниҳоят 2023 йил август ойида бош ролда Жейсон Стейтем билан “Мег-2: Чуқур”нинг давомини кўрамиз.

    Сценарий “Мег” романининг давоми бўлган Стивен Алтеннинг “Бўшлиқ” китоби асосида яратилган. Гарчи лентанинг сужети ҳали аниқ бўлмаса-да, бу сафар палеобиолог Жонас Тейлор мегалодондан ташқари бошқа, эҳтимол, ундан ҳам хавфли қадимий йиртқич ҳайвонга дуч келади деб тахмин қилиш мумкин.

    Харрисон Форд — Indiaна Жонс

    Фото: AdMe

    15 йилдан сўнг, 2023 йил июнь ойида Харрисон Форд ўйнаган археолог Indiaна Жонс ҳақидаги машҳур франшизанинг узоқ кутилган 5-қисми чиқади.

    “Indiaна Жонс ва тақдир ғилдираги” деб номланган якуний қисм сужети тафсилотлари ҳозирча маълум эмас. Бироқ бу Стивен Спилберг иштирокисиз яратилган биринчи фильм бўлиши қизиқ. Бу сафар режиссёр эстафетани “Logan”ни суратга олган Жеймс Манgoldга топширди.

    Крис Претт — Юлдузли Лорд

    Фото: AdMe

    Узоқ кутилган “Галактика қўриқчилари”нинг 3-қисми май ойида чиқиши режалаштирилган. Ушбу лентада Қўриқчилар Забвениядаги ҳаётга мослашади, аммо тез орада енот Ракетага таҳдид пайдо бўлади. Питер Квилл дўстини қутқариш учун жамоани йиғишга мажбур бўлади.

    Қизиғи шундаки, 2017 йил апрель ойида режиссёр Жеймс Ганн мавжуд Қўриқчилар ҳикоясини 3-қисм билан якунламоқчи эканини ва 4-қисмда янги қаҳрамонларга эътибор қаратмоқчи эканини айтганди.

    28.02.2023, 14:49   Изоҳ (0)   9007
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинотавсия: кайфиятни кўтаришга ёрдам берадиган қадрдон фильмлар 

    27.02.2023, 17:54

    “Аватар-2”дан “Калмар ўйини”гача: машҳур фильм ва сериаллар қандай тасвирга олингани акс этган қизиқарли суратлар

    27.02.2023, 11:48

    “Аватар: Сув йўли” Австралия “Оскар”и тақдимотида йил фильми сифатида эътироф этилди

    24.02.2023, 14:51

    Болливуд юлдузи Сунил Шеттининг ўғли Ахан ҳинд киносида янги марраларни забт этмоқда

    22.02.2023, 19:52

    “Келажакка қайтиб” кинокартинаси юлдузлари фильм чиққанидан 37 йил ўтиб яна учрашди

    22.02.2023, 17:43

    Жеймс Кемерон Хиросима ва Нагасаки ҳақида фильм суратга олади

    22.02.2023, 11:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Instagram: Вазира Юнусова оиласида жудолик, Элёр Мелибоев ота-онасига автомобиль совға қилди, “Қалпоқ” актёри вафот этди

    Маданият | 14 июл, 18:35

    Лука Модрич Миланга етиб келди

    Спорт | 14 июл, 18:30

    Шерзод Асадов янги лавозимга тайинланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 18:25

    АҚШнинг махсус вакили бир ҳафталик расмий ташриф билан Киевга келди

    Дунё | 14 июл, 18:00

    Сардор Умурзоқов президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 17:58

    Ўзбекистонда ўз вақтида қайтарилмаган кредитлар миқдори маълум қилинди

    Иқтисодиёт | 14 июл, 17:50

    Хитойда яратилган робот ит 100 метрни 13 сонияда югуриб ўтиб, рекорд ўрнатди

    Технологиялар | 14 июл, 17:40

    Россия Украинанинг бир қанча ҳудудларига ҳаводан зарба берди. Қурбонлар бор

    Дунё | 14 июл, 17:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.