• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўн миллион долларлик отлар. Қозоғистонда энг қиммат отларни кимлар сотиб олади?

    Қозоғистонда энг қиммат отларни кимлар сотиб олади? Бундан қанчалик фойда кўриш мумкин? Сарфланган пулни пойгаларда чиқариб олса бўладими? От сотиб олишга сармоя киритиш қанчалик самарали. “Дарё”нинг Қозоғистондаги мухбири ушбу саволларга жавоб излади.

    Олмаота ипподроми директори, мамлакат от спорти клубларидан бирининг хўжайини ва ветеринар Марина Буканова ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

    Буканованинг айтишича, ўз тажрибасига кўра, Қозоғистондаги энг қиммат отларни қайсидир ҳурматли кишиларнинг дўстлари ёки ҳамкасблари совға сифатида гуруҳ бўлиб сотиб олишади.

    “Бу ҳеч қандай фойда келтирмайди, чунки қиммат тулпорларни сотиш қийин. Бизнинг бозор кичик. Пойгалар бизнеси ҳақида бирор нима дея олмайман, чунки мен бу ҳақда ҳеч нарса билмайман. Мени бу мавзу умуман қизиқтирмайди ”, — деди Буканова.

    Унинг фикрича, от сотиб олишга сармоя киритиш мантиқсизлик.

    “Отни боқиш жуда қиммат, ҳатто уни ўзингиз боққан тақдирда ҳам. Той сотсангизгина даромад бўлади. Лекин айтганимдек, бозоримизда яхши тойни муносиб баҳога сотиш қийин. Улар жуда кичкина бўлади ва бундай отни ёқтириб ёки боласига совға сифатида сотиб оладиган харидорлар кўп эмас”, — деди Марина Буканова.

    Клуб раҳбари бир вақтнинг ўзида Қозоғистондаги энг қиммат отларга ҳам эгалик қилади. Хусусан, унинг Исландия зотли отлари бор, уларнинг лақаблари — Наэла ва Лизингур. Уларни сотиб олиш ва ташиб келиш Маринага 20 000 еврога тушган. Шунингдек, унинг клуби ҳудудида араб зотига мансуб Nubian номли айғир яшайди. У замонамизнинг энг кўзга кўринган чорвадорларидан бири Қозоғистон зотли араб отлари уюшмаси президенти Нурлан Тлевлесовга тегишли. Унинг нархи, дейди Буканова, дастлаб янада қиммат эди. Афсонавий Балатон (кўпроқ “рус араби” ва “ХХ аср оти” номлари билан машҳур) наслидан бўлган Nubian  Россия ва Нидерландия чемпионатларида ғолиб бўлганида икки ёшда эди.

    Қозоғистонда отларни бундай даражадаги айғир билан жуфтлаш баҳоси ўртача 4—5 минг долларни ташкил қилади. Кўпроқ ҳам бўлиши мумкин, лекин камдан-кам ҳолларда. Фақат соғлиғи аъло даражада экани тўғрисида тўлиқ хулосага эга бўлган маълум фермер хўжаликларининг байталлари учун жуфтлашишга рухсат этилади”, — деди Буканова.

    Умуман олганда, бугунги кунда Фрэнкэл лақабли энг қиммат отнинг нархи 131,6 миллион долларни ташкил этади. Саудия шаҳзодаси Холид Абдулга тегишли той ўз карераси чўққисида 200 миллион долларгача баҳоланган. Турли спорт соҳаларидаги бошқа энг қиммат от эгалари рўйхатига Токиодаги Venture Safe Net Inc асосчиси Фусао Секигучи (70 миллион) ва Дубай амири (40 миллион доллар) киради.

    Олмаота ипподроми ижрочи директори Юрий Кишенко отлар ҳақидаги саволларга имкон қадар қисқа ва лўнда жавоб берди.

    “Қозоғистонда фақат энг бой одамлар от сотиб олишади. Бундан фойда кўрмайсиз. Соатлар, машиналар, яхталар ва шунга ўхшаш қимматбаҳо нарсаларни сотиб олиш каби бу ҳам бир харажат. Юртимиздаги пойгаларда пул орртирилмайди. Шундай қилиб, от сотиб олишга инвестиция қилиш самарали эмас ”, — деб таъкидлади Кишенко.

    Пойгада ветеринарлик қиладиган Умитжан Жанйбекова отни фақат уларнинг ишқибозлари сотиб олишини таъкидлади.

    “Биз учун, масалан, амалдорлар орасида от сотиб олиш одат эмас. Бу мутлақо фойдали ҳам эмас, ҳарқалай сўнгги ўн йил ичида. Ҳозир, пойгаларда мукофот пули оширилаётгани ҳақида эшитяпман, шунга кўра, бу от эгалари учун фойдалироқ бўлса керак”.

    Қозоғистон шароитида ветеринария шифокори от сотиб олишга сармоя киритиш самарадорлигига оид охирги саволни риторик деб атади.

    “Самарасиз, 100 фоиз. Саноат ва бошқа барча компонентлар (масалан, худди шу ветеринария) спортчи отлардан пул ишлаш учун етарли даражада ривожланмаган”, — дея хулоса қилди Умитжон Жанибекова.

     

                                                                                                               Светлана Шестернева, Олмаота

    03.03.2023, 16:56   Изоҳ (0)   14204
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беларусда ҳуқуқ ҳимоячиси Алес Беляцкий 10 йилга қамалади. У тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори

    03.03.2023, 16:11

    Хитой АҚШнинг Тайванга қурол сотишига норозилик билдирди

    03.03.2023, 15:22

    АҚШда 2 америкалик санкцияларни четлаб ўтган ҳолда Россияга авиатехнологиялар юборишда айбланиб ҳибсга олинди

    03.03.2023, 14:59

    “Президент бўлсанг, нима қилар эдинг?” — Блинкен ЎзЖТУдаги инглиз тилини ўқитиш марказида ўқувчилар дарсида бўлди (видео)

    03.03.2023, 13:59

    Чехия Австрияга Украинадаги урушни тугатишда воситачилик қилишни таклиф қилди

    03.03.2023, 13:16

    Халқаро тергов гуруҳи Херсонда Россия томонидан ташкил этилган 20 та қийноқ қамоқхонасини аниқлади

    03.03.2023, 11:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда умрага юборувчилар бўйича “Сирли мижоз” яширин назорат тадбирлари ўтказилади

    Ўзбекистон | 10 август, 11:20

    Муҳаммад Салоҳ “фаластинлик Пеле” ўлими тафсилотларини айтмагани учун UEFАни танқид қилди

    Дунё | 10 август, 10:44

    Болгарияда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди 

    Ўзбекистон | 10 август, 09:31

    Ўзбекистонда малакасини оширмоқчи бўлганларга “касб ваучери” берилади

    Ўзбекистон | 10 август, 08:52

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.