Япониядаги қирғоқдан яна бир келиб чиқиши номаълум бўлган объект топилди. Бу ҳақда МБC хабар берди.
Маълум қилинишича, 28 февраль куни Кагосима префектурасининг Токуносима шаҳридаги қирғоқда занг билан қопланган металл шар топилган. Metaлл шарнинг диаметри тахминан 1 метрни ташкил қилади. 1 март куни полиция ушбу объектнинг келиб чиқишини текширишга киришган. Маҳаллий амалдор Каззуо Окумура шарнинг ички қисми бўшлиги, лекин у шу қадар оғирки, уни ҳаракатлантириш деярли имконсизлигини айтган.
Аввалроқ Ҳамамацу шаҳрида (Сидзуока префектураси) ҳам диаметри 1,5 метр бўлган темир шар топилганди. Ҳодиса жойига келган полиция пляжга 200 метр рadiusда киришни чеклаб қўйганди. Аниқланган шарни ҳам занг босган эди.
Изоҳ (0)