Тошкент шаҳрида бир гуруҳ ёшлар ўртасида оммавий муштлашув юз бергани айтилган хабарлар юзасидан маълумот берилди.
Пойтахт ИИББнинг маълум қилишича, 28 февраль куни тахминан соат 22:00 ларда Яккасарой туманидаги интернет клубларидан бирида 21 ёшли А.Б. ва таниши 2002 йилда туғилган М.А. ўзаро гап талашиб қолган. Шу сабабли улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Натижада фуқаро М.А. тан жароҳати олиб, касалхонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
“Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Шу ўринда, ижтимоий тармоқ фаолларидан текширилмаган хабарларни тарқатмасликларини, аҳоли орасида асосланмаган шов-шув кўтармасликларини сўраб қоламиз”, — дейилади муносабатда.
Аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Амударё туманидаги тўйда йигитлар жанжаллашиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)