Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 20 февраль куни 30 га яқин йигит иштирокида оммавий жанжал содир бўлди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Аниқланишича, йигитларнинг барчаси ҳудуддаги қурилиш компаниясида ишлайди. Жиззахдан Тошкентга келиб ишлаётган йигитлар ўртасидаги жанжал ўзаро келишмовчилик сабабли келиб чиққани айтилмоқда.
Воқеа жойига ҳуқуқ-профилактика инспектори етиб келган. Аммо йигитлар унга фаол қаршилик кўрсатган. Воқеа оқибатида ҳеч кимга жиддий тан жароҳати етказилмаган. Ҳозирда 28 нафар йигит қўлга олинган бўлиб, жанжалнинг қолган иштирокчилари қидирилмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди ҳукмига кўра, 2 нафар ҳуқуқбузар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси 1-қисми ҳамда 195-моддаси билан айбли деб топилиб, 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Жанжалнинг қолган иштирокчиларига эса 10 суткадан қамоқ жазоси берилган.
Изоҳ (0)