Тошкент шаҳар Олмазор туманида тадбиркорнинг мулкини талон-торож қилган шахслар аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда “Ф.М.” МЧЖ омбор мудири А.Н. ва сотувчилари Б.Э. ва Д.I. ўзларининг моддий жавобгарлигида бўлган хорижда ишлаб чиқарилган жами 2,5 миллиард сўмлик 92 турдаги электр ускуналарини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштиргани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланганлар 2,5 миллиард сўмдан зиёд зарар етказгани, Самарқандда меҳмонхона 7,6 миллиард сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)