Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 13,95 сўмга кўтарилиб, 11 349,99 сўмни ташкил қилди. Евро 55,66 сўмга ошиб, 12 078,66 сўм бўлди. Рубль 0,62 сўмга пастлаб, 150,90 сўм бўлди.
Бундан аввал ушбу валюта курсларининг барчаси сўмга нисбатан кўтарилганди.
Изоҳ (0)