Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида 1 март куни зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Хабарга кўра, 1 март куни Тошкент вақти билан 16:50 да Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 41,29 градус шимолий кенглик; 72,19 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 249 километр шимолий-шарқда.
Изоҳ (0)