Саудия Арабистони Flynas авиакомпанияси Жидда—Тошкент—Жидда йўналиши бўйича тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўяди.
Uzbekistan Airports матбуот хизматининг хабар қилишича, биринчи йўловчи рейси 27 мартга мўлжалланган.
Рейслар Airbus A320neo самолётларида ҳафтасига тўрт марта — душанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, авиакомпания 2022 йил сентябридан Жидда—Тошкент—Жидда йўналиши бўйича Бокуга техник қўниш билан йўловчи рейсларини амалга оширмоқда. Ушбу рейслар 2023 йилнинг 24 мартигача амалга оширилади, шундан сўнг авиаташувчи янги парвозлар жадвалига ўтади.
Flynas — Саудия Арабистони авиакомпанияси. Қирол Холид халқаро аэропортида жойлашган. Flynas беш йил давомида World Travel Award ва Skytrax томонидан кетма-кет уч йил давомида Яқин Шарқнинг етакчи арзон авиакомпанияси деб топилган.
Изоҳ (0)