“ПСЖ” ҳимоячиси Ашраф Ҳакими жинсий зўравонликда гумонланмоқда.
Le Parisien нашрининг хабарига кўра, 26 февраль, якшанба куни 24 ёшли қиз полицияга мурожаат қилган. Бироқ қиз ариза беришдан бош тортган ва ишга полиция ходими аралашиб, раҳбариятга хабар қилган. Шундан сўнг прокуратура ҳам ушбу масалага эътибор қаратган.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, 16 январь куни Ҳакими у билан Instagram ижтимоий тармоғи орқали суҳбатлашган, 25 февраль куни эса марокашлик футболчи чақириб берган таксида қиз Парижнинг ғарбий чеккасида жойлашган Булон-Биянкурдаги уйга етиб борган.
Ашраф қизга жинсий зўравонлик қилган. Қиз эса қаршилик кўрсатиб, дўстига қўнғироқ қилган ва уни олиб кетишини сўраган.
Ҳозирда Ҳакимига нисбатан расмий айбловлар қўйилмади.
Эслатиб ўтамиз, “ПСЖ” ҳимоячиси ФИФА ва FIFPro талқинига кўра йил рамзий терма жамоаси таркибига киритилди.
Изоҳ (0)