“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски жароҳат олди.
Каталон клуби матбуот хизмати 34 ёшли футболчининг чап сони мушакларида жароҳат борлигини маълум қилди. Дастлабки хулосаларга кўра, полшалик форвард икки ҳафта майдонга туша олмайди, дея хабар қилмоқда Relevo.
Шу тариқа Левандовски Испания Кубоги ярим финали доирасида “Реал”га қарши кечадиган 2 март кунги ўйинни ўтказиб юборади. 19 март куни Ла Лига доирасида ўтадиган “Эл-Класико”га қадар тикланиши мумкин.
Левандовски Ла Лига жорий мавсумида 20 та ўйин ўтказиб, 15 та гол ва 5 та голли узатма муаллифига айланди.
Яна кимлар жароҳатда?
“Барселона” лазаретида ярим ҳимоячи Педри ва ҳужумчи Усмон Дембеле бор. “Реал”да эса ҳимоячилар Давид Алаба, Ферлан Менди ҳамда ҳужумчи Родригода жароҳат мавжуд.
Изоҳ (0)