Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ўқув марказларида IT соҳасини ўрганиш учун ҳам таълим кредити берилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хабарга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Қарорга асосан, таълим кредити:
- базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 бараваригача (бугунги кунда 19 миллион 500 минг сўм) миқдорда;
- Марказий банкнинг асосий ставкасида (бугунги кунда 15 фоиз);
- бир йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга;
- ҳар йили 5 минг нафаргача ёшларга берилади.
Қайд этилишича, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оила фарзандлари учун гаров ва кафиллик талаб этилмайди.
Изоҳ (0)