• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Покистон Ўзбекистон, Эрон ва Ҳиндистоннинг ёрдам кўрсатишига қарамай, вазирларга маош беришни тўхтатди

    Покистон энг ёмон иқтисодий инқироз билан курашмоқда, мамлакатда валюта захиралари сўнгги 10 йилдаги энг паст даражага етди. Ҳукумат ҳолат юзасидан вазирларга маош беришни вақтинчалик тўхтатди. Ўзбекистон, Хитой ва Эрон Покистонга молиявий инқироздан чиқишига ёрдам бермоқда. Бу ҳақда CNBC хабар берди.

    Фото: Getty Images

    Мамлакат иқтисодий ёрдам олиш мақсадида Халқаро валюта жамғармаси (XВЖ) томонидан белгиланган шартларни бажариш учун ўз сиёсатини ўзгартирди. XВЖ солиқ тушумларини кўпайтиришни ва уларга муҳтож бўлмаган одамлардан субсидияларни олиб қўйиш орқали қимматбаҳо ресурсларни янада адолатли тақсимлашни таклиф қилган. Шундан сўнг Покистон Миллий ассамблеяси ҳукуматнинг 2023 йилги молия қонун лойиҳасини ёки “мини-бюджет”ни бир овоздан маъқуллади ва ҳашаматли товарлар ва хизматларга солиқларни оширди.

    Шунингдек, мамлакат ёқилғи ва асосий товарлар нархини ҳам ошириб юборди, бу эса оддий одамларнинг асосий эҳтиёжларини қондиришини қийинлаштирди. Бир неча ҳафта олдин 2,9 миллиард долларга тушиб кетган Покистоннинг валюта захиралари ҳозирда 4 миллиард долларга яқинлашиб қолган. Ушбу беқарор иқтисодий вазият шароитида Эрон Покистон билан савдо-сотиқни ривожлантирмоқда, Хитой эса мамлакатга 700 миллион доллар янги кредит берди. Ўзбекистон мамлакат билан 1 миллиард долларлик савдо-сотиқ шартномасини имзолади.

    Хитой хорижий заҳираларни тўлдириш учун 700 млн доллар миқдорида кредит беради

    Шу ҳафта Покистон ўзининг валюта захираларини оширишга ёрдам бериш учун Хитойдан 700 миллион доллар кредит олди. Бу ҳақда молия вазири Исҳоқ Дар Twitterъда маълум қилди ва буни Покистон учун “ҳаёт чизиғи” деб атади.

    “Бугун Покистон давлат банки Хитой тараққиёт банкидан 700 миллион доллар олди”, — деган вазир.

    Хитой тараққиёт банки орқали тақдим этиладиган кредит линияси Покистоннинг валюта захираларини тахминан 20 фоизга оширади. Хитой аллақачон Покистоннинг энг йирик кредитори бўлиб, унинг тижорат банкларига ташқи қарзининг қарийб 30 фоизи тўғри келади.

    Эрон молиявий инқироз шароитида Покистон билан савдо-сотиқни ривожлантирмоқда

    Эрон инқирозга учраган Покистон билан савдони кучайтириш учун олтита чегара бозорини яратди. Ўтган 10 ойда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2 миллиард долларга етди, мақсад 5 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Виза сиёсати юмшатилган ва Покистон билан товар айирбошлашда муваффақиятга эришилган. Покистон ва Эрон ўртасида дўстона алоқалар мавжуд, бироқ икки томон ўртасидаги савдо ҳали керакли даражада ривожланмаган.

    Ўзбекистон Покистон билан 1 млрд долларлик савдо-сотиқ шартномасини имзолади

    24 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Покистон—Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилишида Ўзбекистон Покистон билан ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича 1 миллиард долларлик келишув имзолади.

    Покистон ҳукуматининг Иқтисодий ишлар департаменти расмий баёнотида айтилишича, икки давлат товар ва хизматлар алмашинувини рағбатлантириш бўйича келишув имзолади. Ҳар қандай инвестиция имконияти энг оғир молиявий инқироз билан курашаётган Покистон иқтисодиёти учун муҳим ҳисобланади.

    Покистонда харажатларни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар

    22 февраль куни Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф йилига 766 миллион доллар тежаш мақсадида вазирлар ва маслаҳатчиларнинг нафақалари ва саёҳат харажатларини қисқартиришини эълон қилди.

    Эълон қилинган чора-тадбирларга асосан Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ва ҳукумат амалдорларидан телефон, электр энергияси, сув ва газ каби коммунал тўловларни ўзи тўлаши ва барча ҳашаматли транспорт воситаларини аукционга қайтариши керак. Шунингдек, чет элга чиқиш вақтида беш юлдузли меҳмонхоналарда қолиш тақиқланди.

    2024 йилнинг июнигача ҳашаматли товарлар, жумладан, автомашиналар сотиб олишни қатъий тақиқлаш, хорижий ваколатхоналар ва идоралар сонини қисқартириш, газ ва электр энергиясини тежаш мақсадида давлат идораларини ёзда эрталаб соат 07:30 да очиш белгиланган. Ҳукумат тадбирларида бир таом сиёсати, енгил тушликда фақат чой ва печене берилиши керак, ҳукумат амалдорларига хавфсизлик машиналари берилмайди.

    26.02.2023, 22:03   Изоҳ (0)   13739
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистонда “Толибон” мажбурий никоҳни тақиқлади

    26.02.2023, 20:57

    “Қирғизистон сомни ўзи ишлаб чиқаришни бошлайди” — Садир Жапаров

    26.02.2023, 20:10

    Россия Украинадаги урушга бир йилда қанча пул сарфлагани ҳисобланди

    26.02.2023, 19:34

    Покистондаги гавжум бозорда портлаш юз берди. Қурбонлар бор (видео)

    26.02.2023, 18:33

    Путин Ғарбнинг Россияни бўлиб ташлаш “режаси” ҳақида гапирди 

    26.02.2023, 17:23

    Бир миллиарддан ортиқ одам вабо билан касалланиш хавфи остида — ЖССТ

    25.02.2023, 20:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.