Афғонистонда “Толибон” ҳаракатининг расмий вакили мажбурий никоҳ тақиқланганини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik Афғонистон хабар берди.
Маълумот “Толибон”нинг тақиқларини тарғиб қилишда маъсул бўлган вазирлик расмийси Муҳаммад Содиқ Акиф томонидан тасдиқланган. Тақиқ асосида Қундуз вилоятининг Имом Соҳиб туманида 50 ёшли эркакнинг 12 ёшли қизни мажбуран никоҳига олишига рухсат берилмаган.
Ҳолат юзасидан айбланувчилар қўлга олинган, улар суд жараёнини кутмоқда. “Толибон” тақиққа риоя қилмаганлар қонуний жавобгарликка тортилишини маълум қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, икки кунда 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинганди. Мамлакатда Оила кодексига кўра, аёллар учун 18 ёшдан, эркаклар учун 21 ёшдан бошлаб никоҳга рухсат берилади. Ҳиндистон парламентида аёлларнинг никоҳ ёшини 21 ёшгача кўтариш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)