Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “Минор” масжидида ўғрилик қилган эркак ушланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 21 февраль куни эркак масжид кийим илгичида турган курткадан шахсий ҳужжатлари ва 170 минг сўм пул бўлган ҳамённи олиб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)