Хоразм вилояти Янгиариқ туманида қувур ёрилиши туфайли 2 ойдан буён ичимлик суви исроф бўлаётгани тўғрисида “Дарё”га мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда айтилишича, туманнинг “Вакиллар” маҳалласида сув қувури ёрилгани ҳақида тегишли ташкилотга хабар берилган, бироқ фойдаси бўлмаган.
Мазкур мурожаат эълон қилингандан сўнг “Хоразм сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти ахборот хизмати ичимлик сув тармоғидаги ушбу авария тез фурсатда бартараф этилганини маълум қилди.
Изоҳ (0)