Тошкент шаҳридаги масжидларда ўғрилик қилган 20 ёшли йигит 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Бу кун” теледастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, йигит 2022 йил ноябрь ойида жума намозини ўқиш учун “Novza” масжидига борган ва таҳоратхонадан бировнинг устки кийимидан 5 миллион сўмдан ортиқ пулни ўғирлаган.
“Курткамни олаётганимда бировнинг чўнтагида пул кўринди. Билмасдан, адашиб олиб қўйдим. 5 миллион сўм олдим. Кейин жума намозини ўқиб чиқиб кетдим. Орадан 10 кун ўтиб аср намозини ўқиш учун масжидга бордим. У ерда ҳам пул кўрингани учун олдим. Шундан кейин бозорга бориб, телефон сотиб олдим”, — дейди айбланувчи.
Масжидлардан йигитга Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида судьяси қарорига кўра, умумий миқдори 11 миллион 416 минг сўм миқдорида пул ўғирлаган йигит тегишли модда билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазо умумий тартиб ўрнатилган колонияда ўталади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)