Ўзбекистонда 2022 йилда 287,1 минг дона янги енгил автомобиль рўйхатдан ўтказилгани маълум қилинди.

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон бўйича 287,1 минг дона янги енгил автомобиль Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган. Шундан:
- Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган – 93,6 фоиз (268,7 минг дона)
- Хорижда ишлаб чиқарилган – 6,4 фоиз (18,4 минг дона)
Маълум қилинишича, 2022 йилда Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 312 764 та янги автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган.
Изоҳ (0)