Ўзбекистонда жамоат транспортида мослашувчан тариф режалари апрель ойидан жорий этилади. Бу ҳақда АОКАда Транспорт вазирлиги, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Хабарга кўра, вақтга бриктирилган дифференсиал тариф режалари апрелдан жорий этилади. Бунда:
- бир соат ичида автобусдан автобусга биринчи марта ўтиш 70 фоизгача арзонлашади;
- иккинчи ва кейинги ўтишлар йўловчи учун бепул бўлади;
- автобусдан метрога ёки метродан автобусга ўтишда тариф 30 фоизгача арзонлашади.
Шу билан бирга жамоат транспортидан кунлик актив фойдаланувчилар учун бир кунлик лимисиз тарифлар жорий этилади.
Изоҳ (0)