Шавкат Мирзиёев Қаршидаги супермаркетлардан бирига кириб, харидорлар билан суҳбатлашди, у ердаги нарх-наво билан танишди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди.
Янги йил арафасида Қарши шаҳрида кўп қаватли савдо мажмуаси ишга тушган эди. Унда озиқ-овқат, маиший техника, хўжалик моллари дўконлари ва кўнгилочар масканлар жойлашган.
Бугун Президент ушбу мажмуага ташриф буюриб, озиқ-овқат ва маиший техника дўконларини кириб кўрди. Маҳсулотларнинг сифати ва нархларига эътибор қаратди. Уларнинг аксарияти мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётганини юқори баҳолади.
Харидорлар билан суҳбатда давлат раҳбари озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ва хизматлар ҳақида уларнинг фикрлари билан қизиқди.
Изоҳ (0)