Россияда ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар оммавий норозилик уюштиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Миграция агентлиги мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси томонидан ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, 22 февраль куни Москва шаҳридаги Crocus Group қурилиш майдончасида меҳнат мигрантлари томонидан норозилик ҳаракати уюштирилган.
Иш ҳақининг ўз вақтида тўланмагани сабабли уюштирилган норозилик ҳаракати оқибатида иш берувчилар ва мигрантлар ўртасида жисмоний куч ишлатилган. Шундан сўнг корхона раҳбарияти фуқаролар билан учрашиб, уларнинг ишлаган барча маошларини тўлаб беришга ваъда берган.
Қайд этилишича, ушбу ҳолатда жароҳат олганлар ва ҳибсга олинганлар ўртасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.
Изоҳ (0)