Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармасида 20 февраль куни брифинг бўлиб ўтди. Унда 2022 йилда содир этилган жиноятларнинг қисқача таҳлили бўйича маълумот берилди.
2022 йил давомида пойтахт ҳудудида “Тошкент тажрибаси” асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа тегишли идоралар билан ҳамкорликда қатор профилактик тадбирлар амалга оширилди. Натижада содир этилган жиноятлар ўтган йилга нисбатан 10,8 фоизга камайишга эришилди.
Шу жумладан, қасддан одам ўлдириш 18 фоизга, қасддан баданга оғир шикаст етказиш 23,6 фоизга, номусга тегиш 12,2 фоизга, босқинчилик 25,4 фоизга ва талончилик 35 фоизга камайган. Тошкент шаҳридаги 584 та маҳалладан 157 тасида умуман жиноят содир этилмаслигига эришилди.
Изоҳ (0)