Сурия пойтахти Дамашққа Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан 19 февраль куни ракета зарбалари берилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ракета Дамашқ марказидаги қаттиқ қўриқланадиган хавфсизлик мажмуаси ёнидаги бинога келиб тушган. Пойтахт марказидаги аҳоли зич жойлашган ҳудуддаги яна бир неча биноларга ҳам зарар етган.
Суриянинг SANA агентлигининг маълум қилишича, бунинг оқибатида беш киши ҳалок бўлган, 15 нафари жароҳатланган. Мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳаво нишонларини ўққа тутган ва ракеталарнинг кўп қисмини уришга муваффақ бўлган.
Исроил мудофаа вазирлиги ҳодиса юзасидан изоҳ бермади.
Изоҳ (0)