Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида тунги хизматга жалб этилган маҳалла нозири бегона аёл билан қўлга тушганди. Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ходим ишдан олинганини маълум қилди.
Суриштирув давомида Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими 2-сонли ИИБ ЖХХ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи профилактика инспектори Ж.Х.нинг бир неча нафар шахслар билан келишмовчилиги юзага келган.
Ўрганиш ишлари давомида капитан Ж.Х.нинг тизим тартиб-қоидаларини бузгани аниқланиб, ички ишлар органлари хизматидан бўшатилган. Бўлимнинг 4 нафар раҳбар ходимларига профилактика инспекторининг фаолияти устидан етарли назорат ўрнатмаганликлари учун интизомий чоралар қўлланган.
Юқоридагилар билан бир қаторда, воқеанинг айрим иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддаларида ифодаланган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланганлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол тумани судига юборилган.
Изоҳ (0)