Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов учта туман ҳокимига ҳайфсан берди.
16 февраль куни имзоланган фармойишга кўра, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Эргашев, Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев, Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдувалиевга ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланди.
Бунга ҳудудда қишга тайёргарлик ҳамда уни беталафот ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширилмагани, маҳаллаларга чиқиб, аҳоли билан мулоқотлар ва тушунтириш ишлари олиб борилмагани сабаб қилиб кўрсатилган.
2023 йилнинг январида президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан ўтказилган йиғилишда ҳам ушбу туман ҳокимларига ҳайфсан берилганди. Пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун лавозимидан олинганди.
Изоҳ (0)