• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Кўз олдимда қўшниларимни бино босиб қолди”, “Зилзила урушдан кейинги иккинчи қўрқувим бўлди”. Туркия ва Суриядаги зилзиладан омон чиққанлар аср фалокати ҳақида

    “Дарё” мухбири Туркияга сафари давомида зилзиладан омон қолганлар билан ҳам суҳбатлашди. Суҳбатдошлар — Зелиҳахоним, Тунжайбей ва 10 ёшли суриялик қизалоқ зилзила содир бўлган пайтда қаерда бўлгани-ю, зилзиладан қандай омон чиққани ҳақида гапириб берди.

    “Аввало, Ватанимизга, юртдошларимизга сабр тилайман. Зилзила вайроналари остида қолиб, вафот этганларнинг охирати обод бўлсин, омон қолганларга Яратгандан шифо тилайман. Умри узоқ бўлсин. Зилзила содир бўлган куни тонгги соат 04:10 лар эди. Элиф қизимнинг бақирган овози мени чўчитиб юборди ва уйғониб кетдим. Қизим бор овозида бақириб, мени ёрдамга чақирарди. Мен эса қизимни қутқаришга уриндим. Ўша пайтда зилзила назаримизда жуда кўп, бир неча соатга чўзилгандек эди. Лекин кейинчалик билсак, зилзила 40-60 сония давом этган экан.

    Бугунги кунда Туркия бошига тушган кулфат сабаб дунёнинг барча мамлакатларидан бизга ёрдам келяпти. Уларга миннатдорлик изҳор қиламиз. Кўриб турганингиздек, қутқарув ишлари давом этмоқда. Зилзиладан омон қолган уйсиз инсонларга озиқ-овқат, кийим-кечак тарқатилмоқда. Ҳеч ким эътибордан четда қолмаяпти”, — дейди “Дарё” мухбирига ўзини Зелиҳахоним деб таништирган суҳбатдош.

    Зелиҳахоним ўша кунги зилзилани эсга олар экан, зилзила 40-60 сония давом этиб, яна такрорланганини, бу пайтда зилзила тўхтади деб уйига кирган инсонларни иккинчи силкинишда қулаб тушган уй деворлари босиб қолганини айтмоқда.

    “Биласизми, ўша кунги зилзила дастлаб 40-60 сония давом этди. Тугаши билан кўчага чиқишга улгурдик ва машинага миндик. Шунда зилзила такрорланиб, машина силкина бошлагач, мен турмуш ўртоғимдан машинанинг тўхтаб туриш тормозини тортиб қўйишини сўрадим. Зилзила такрорланишини билмаган қўшниларимиз орасида зилзила ўтиб кетди деб уйига кирганлар бор эди. Афсуски, уларнинг аксарияти қайтиб чиқишга улгурмади. Қайта такрорланган зилзила сабаб уйлар қулаб тушди. Кўз ўнгимизда одамларни, қўшниларимизни бинолар босиб қолди. Бу даҳшат кўз ўнгимизда содир бўлди, уларнинг ўрнида биз ҳам бўлишимиз мумкин эди, деган қўрқув бор эди.

    Аллоҳга шукурки, ҳали ҳамон зилзила остидан омон чиқаётганлар бор. Буни кўриб юрагимиз таскин топмоқда. Ҳукуматимиз халқни қўллаб-қувватлаб, тез орада жабрланганларга ёрдам беришини айтмоқда. Биз дунё халқларидан қўллаб-қувватлагани учун миннатдормиз. Бизни дуо қилиб туришларини сўраймиз. Ва халқимиз номидан дунё халқларига миннатдорлик изҳор қиламиз. Халқимизга эса сабр тилайман, ҳеч бир халқнинг бошига бундай кулфат тушмасин. Яратган барчани қўллаб-қувватласин. Зилзила ваҳимасини гапларим билан тасвирлай олмайман”, — дейди суҳбатдош Зелиҳахоним.

    Яна бир суҳбатдош Тунжайбей аср фалокати сабаб Туркиянинг 11 та шаҳри вайрон бўлганини айтмоқда.

    “Зилзила содир бўлган пайтда қўрқув билан уйғондик. Ва бу пайтда имкон қадар болаларимиз ва яқинларимизни кўчага олиб чиқишга уриндик ва буни уддаладик. Зилзила содир бўлгани ҳақида қутқарувчиларга хабар бердим. Кейин зилзила сабаб кўчада қолганларга ёрдам беришга ошиқдим. Одамларнинг совуқда қолмаслиги, оч қолмаслиги учун уларга ёрдам беришга уриндим. Шукурки, бу ташаббусга тез орада Туркиянинг барча ҳудудларида яшовчи аҳоли қўшилди. Мана 11 кундан бери уйқу билмадик, келаётган ёрдамларни муҳтожларга тарқатяпмиз. Бу зилзила нафақат Туркия тарихида, инсоният тарихида катта офат бўлди. Аср фалокати сабаб Туркиянинг 11 та шаҳри вайрон бўлди. Бундай вазиятда биз қардош халқлар кўмагига муҳтожмиз ва улардан ёрдам кутамиз. Биз ҳар доим бир-биримизни қўллаб келганмиз ва ишонаманки, айни вазиятга тушган Туркия халқини ҳам қардош миллатлар қўллаб-қувватлашади”, — дейди суҳбатдош Тунжайбей.

    Асли суриялик, айни пайтда Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳрида яшаётган 10 ёшли қизалоқ Ритеч Суриядаги давомли урушлар пайтида содир бўлган зилзила урушдан юраги зада бўлган у ва унинг тенгдошларини қаттиқ қўрқитганини, зилзиладан сўнг Туркияга тинч ҳаёт излаб келганини, айни пайтда Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳрида яшаётганини айтмоқда.

    “Сурияда уруш бўлаётган пайтда бу зилзила биз учун иккинчи қўрқув бўлди. Аслида уруш сабаб аҳволимиз жуда ёмон эди. Сурияда мен тенги қариндошларим бор. Улар ва мен давомли урушлар сабаб болалигимизни яшамай ўтяпмиз. Бу зилзила эса бизни янаям қўрқитди. Кўз олдимизда бинолар қулади, инсонлар ўлди. Мен ва яқинларим Туркияга тинч ҳаёт излаб келдик”, — дейди 10 ёшли қизалоқ Ритеч.

    17.02.2023, 18:24   Изоҳ (0)   11575
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Вайрон бўлган шаҳар, жабрланганларга қурилган чодир ва марҳумларга ясалган тобут: Зилзиладан кейинги Қаҳрамонмараш

    16.02.2023, 17:51

    Шавкат Мирзиёев Бухорода ишга туширилган ИES фаолияти билан танишди

    17.02.2023, 18:20

    Бухорода 16 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланган, прокуратура терговга қадар текшириш олиб бормоқда

    17.02.2023, 18:11

    Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Учтепа, Юнусобод тумани ҳокимларига ҳайфсан берилди

    17.02.2023, 18:11

    “Бухорода 2023 йили 880 млн долларлик 703 та корхона ишга туширилиб, 15 мингта иш ўрни яратилади” — Шавкат Мирзиёев

    17.02.2023, 18:10

    Тошкентда хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш учун кўнгиллилар жалб этилади

    17.02.2023, 17:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    Дунё | 8 август, 12:54

    Дунёдаги ягона бўлган оқ Ferrari 250 ГТО автомобили аукционга қўйилди (фото)

    Авто | 8 август, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.