• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Отадан айро ҳаёт, фарзанд кўриш йўлидаги машаққатлар ва ортиқча вазн билан кураш: Хонанда Феруза Жуманиёзова 39 ёшда

    “Ниҳол” номидаги давлат мукофоти совриндори Феруза Жуманиёзова 14 февраль куни 39 ёшни қаршилади. Миллий қўшиқлари билан тингловчилар меҳрини қозонган Феруза Жуманиёзованинг кўпчиликка номаълум бўлган маълумотлари билан таништирамиз.   

    Фото: Instagram

    Хонанда Феруза Жуманиёзова санъаткорлар оиласида дунёга келган. Онаси Зуҳра Жуманиёзова ҳам бир пайтлар санъаткор бўлган. Аммо у ёлғиз қизининг санъаткор бўлишини истаган. 

    — Нафақат онам, барча қариндош-уруғларим ҳам санъаткор бўлишимга қарши бўлишган. Онам “Санъаткор аёлга қийин” деган гапни кўп айтарди. Аммо болаликдан санъат ичида улғайганим учун ҳаётимдан ундан айро тасаввур этолмадим, — дейди Феруза Жуманиёзова.
    Хонанда санъатдаги фаолиятини жуда эрта бошлаган. Онаси унга 3 ёшидан аккордеон, доира чалиб, қўшиқ айтишни ўргатган.

    Феруза Жуманиёзова оилада ёлғиз қиз фарзанд. Унинг акаси ва укаси бор. Аммо уларнинг ҳеч бири санъат соҳасига алоқадор эмас. Хонанда онаси ҳақида кўп гапиради, аммо бирор марта отаси ҳақида гапирмаган. 

    Фото: Instagram / @feruza_jumaniyazova

    — Отам ҳаёт, аммо биз билан бирга яшамайди. Ота-онам жуда ёшлигимизда ажрашиб кетишган. Онам 3 фарзандни ёлғиз тарбиялаган. Аёл фарзандларига қанчалик меҳр кўрсатиб тарбияламасин, болалар кун келиб барибир отаси билан ҳам муносабатларини тиклар экан. Ҳозир отам билан муносабатларимиз яхши, — дейди хонанда. 

    Аммо Зуҳра опа қизининг санъаткор эмас, шифокор бўлишини орзу қилган. Онасининг раъйига қарши боролмаган Феруза Жуманиёзова мактабни тамомлаб, Тиббиёт институтига ўқишга кирган. Аммо бир йиллик ўқишдан сўнг Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ўқишга ҳужжат топширади. Қизининг нияти жиддий эканини билган Зуҳра Жуманиёзова у билан бирга Тошкентга келади. Она бола бир йил давомида ижара уйнинг балконида яшашади.

    Фото: Instagram / @feruza_jumaniyazova

    — Ҳақиқатан ҳам онам билан Тошкентдаги кўп қаватли уйнинг балконида яшаганмиз. Уй икки хонали эди, унинг эгалари ҳам шу ерда яшашарди. Онам ижара пули арзон бўлгани учун балконда яшашга ҳам рози бўлган, — дейди хонанда Феруза Жуманиёзова.

    Феруза Жуманиёзова 14 ёшидан бошлаб, саҳналарда қўшиқ куйлаган. 2003 йил ижодкор учун омадли келди. “Кумушнинг кўзи манда” қўшиғи унга кутилмаган омад келтирди.  “Кел азизим”, “Мен қўшиқ” ва “Занг-занги” қўшиқлари ҳам  тингловчилар эътиборига тушди. 

    Фото: Instagram / @feruza_jumaniyazova

    — Аввалдан эстрада қўшиқларини ижро этишга иштиёқим баланд бўлган. Аммо бу йўналишда куйласам шевам яққол сезилиб қоларди. Шу боис, ижодимнинг илк йилларида фақат хоразм йўналишидаги қўшиқларни ижро этганман, — дейди хонанда Феруза Жуманиёзова.

    Фото: Instagram / @feruza_jumaniyazova

    Хонанда Феруза Жуманиёзованинг танилишида “Ялла ҳабиби” қўшиғининг ўрни бўлакча. У қўшиқни 2003 йили Толиб Кулиев ва Бобур Умаровлар билан ҳамкорликда яратган. Шу кунгача бу қўшиқни ҳинд, турк, доғистон ва сербиялик хонандалар ижро этган.

    — “Қўшиқни сотинг”, деган таклиф билан кўплаб хорижлик ижодкорлар мурожаат қилишган. Аммо барини рад этганман. “Эътирозим йўқ қўшиқни ижро этаверинг, фақат муаллифлик ўзимда қолади”, деганман. Охирги марта сербиялик машҳур хонанда Теа Таирович қўшиқни куйлашга рухсат сўради. Қаршилигим йўқлигини айтдим, — дейди хонанда Феруза Жуманиёзова.

    Феруза Жуманиёзова ўз даврининг энг машҳур хонандаси бўлишига қарамай, унга шахсий ҳаётида омад кулиб боқмади. 2010 йили у синфдош дўсти билан оила қурди. Афсуски, уларнинг турмуши узоққа чўзилмади.

    Фото: Instagram / @feruza_jumaniyazova

     

    — Ҳаммаси тақдирдан. Демак, Абдуллоҳ туғилиши керак бўлган ва ўша инсон билан оила қурганман. Ҳозир ҳаётимда ҳеч ким йўқ. Бор меҳримни ўғлимга қаратяпман, — дейди хонанда Феруза Жуманиёзова.

    Хонанда оналик бахтига осонлик билан эришмаганини кўп марта айтиб ўтган. Соғлиғида жиддий муаммоларга учраганининг сабаби ҳам айнан ҳомиладорлик чоғлари билан боғлиқ. Ҳомилани асраб қолиш учун хонанда кўпгина гормонлар билан боғлиқ муолажаларни олгани ҳақида ҳам яширмайди. Бундан муолажалар аёлнинг тўлишишига сабаб бўлишини эса аёллар жуда яхши билишади. 

    Хонанда узоқ вақт ижодий танаффусда бўлди. Буни айримлар тақиқлар билан, бошқа бировлар эса хонанданинг тўлишиб кетгани учун саҳнага чиқишни истамаётгани билан боғлашган. 

    Хонанда 2020 йилнинг ноябрь ойида ошқозонни кичрайтириш амалиётини бошидан ўтказди. У қисқа фурсат ичида ортиқча вазндан халос бўлиб, айни пайтда яна фаол ижодга қайтди. 

    15.02.2023, 13:15   Изоҳ (0)   36835
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ялла ҳабиби», «Қирмизи олма» ва ўзбек хонандаларининг хорижлик санъаткорлар томонидан куйланган бошқа хит қўшиқлари (видео)

    03.11.2022, 14:10

    Феруза Жуманиёзова «балкон»да, Юлдуз Турдиева ойнасиз уйда. Ижарада яшаш нима эканини яхши тушунадиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    05.01.2023, 20:47

    Турли сабабларга кўра машҳур фильмлардаги ролидан воз кечмоқчи бўлган Голливуд юлдузлари (фото)

    15.02.2023, 11:15

    Instagram: Муниса Ризаеванинг АҚШдаги 15 минг долларлик тушлиги, тўртинчи бор она бўладиган Мадина Мумтоз, Муқаддас Саъдуллаева Райҳон билан қандай муносабатда? 

    14.02.2023, 22:35

    Хонанда Рианна иккинчи маротаба она бўлади 

    14.02.2023, 20:44

    Голливуд юлдузлари Райан Рейнолдс ва Блейк Лайвли тўртинчи марта ота-она бўлди

    14.02.2023, 18:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.