Афғонистоннинг Балх вилояти Мозори Шариф марказида ўрнатилган Алишер Навоий ёдгорлиги бузиб ташланганди. Мамлакат ҳукумати вакиллари ёдгорликларни тиклаш чоралари кўрилишини маълум қилди.
Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг хабар қилишича, ушбу масала юзасидан Афғонистон ҳукумати вакиллари билан боғланилди. Уларнинг таъкидлашича, ушбу вандализм ҳолати қардош Ўзбекистон билан кўп асрлик дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори бўлган ҳукумат расмий сиёсатини акс эттирмайди.
Бу номаълум шахсларнинг ўзбошимчалик ва ўйламасдан қилган ҳаракати натижаси бўлиб, икки давлатнинг умумий тарихий ва маданий меросига зарар етказади.
“Афғонистон ҳукумати вакиллари ёдгорликларни тиклаш ва умумий меросимизга ҳурмат билан муносабатда бўлиш чораларини кўришини маълум қилдилар”, — дейди ТИВ матбуот котиби ўзининг Twitter даги саҳифасида.
Изоҳ (0)