Хоразм вилояти ҳокимлиги Янгибозор ва Ҳазорасп туманларига янги раҳбар тайинланганини эълон қилди.
Янгибозор тумани ҳокими лавозимига Урганч тумани прокурори вазифасида ишлаб келган Руслан Жуманиёзов тайинланди. Туманга 2020 йилнинг мартидан раҳбарлик қилиб келган Ўктам Қурбонов 15 февраль куни лавозимидан озод этилди.
Ҳазорасп тумани ҳокими этиб Зафар Абдиримов тайинланди.
Бунга қадар у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати вазифасида фаолият юритган. Туманнинг аввалги ҳокими Ўктам Машарипов лавозимидан озод этилди.
Изоҳ (0)