Шуҳрат Содиқов бош вазир котибияти раҳбари ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати ходими Бекзод Ҳидоятов хабар берди.
Шуҳрат Содиқов 2018 йилнинг августидан 2021 йилнинг ноябригача АКТ вазири лавозимида ишлаган. Ўзбекистонда Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, “Одноклассники” каби тармоқлар вақтинча чекланиши ортидан президент фармони билан лавозимидан озод этилганди.
У энди президент фармони билан бош вазир котибияти раҳбари этиб тайинланган Абдурашид Жўрабоевга ўринбосарлик қилади. Тайинловга қадар Абдурашид Жўрабоев 2019 йил сентябрдан буён президентнинг ёшлар, фан, таʻлим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Нусратбек Тўйчиев бош вазир котибияти раҳбари биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Даврон Қаландаров бош вазир котибияти раҳбарига ўринбосар бўлди.
Шунингдек, Мансурбек Жуманиёзов бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов котибияти мудири этиб, Иззат Тангриев бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров котибияти мудири этиб Жамшид Абдусаломов бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев котибияти мудири этиб, Нодир Дўсматов бош вазири ўринбосари Зулайхо Маҳкамова котибияти мудири этиб тайинланди.
Изоҳ (0)