14 февраль куни Ўзбекистон бош вазирига маслаҳатчи ва ҳукумат котибиятига раҳбар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Равил Абдуқодиров бош вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинланган. Шу муносабат билан у Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Абдурашид Жўрабоев бош вазир котибияти раҳбари лавозимига тайинланди. Бунгача у президент маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.
Изоҳ (0)