• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Ирода Дилроз нима сабабдан ижодда танаффус қилгани, ҳаётдаги хатолари ва отасиз вояга етгани ҳақида гапирди

    Ниҳол” мукофоти совриндори, хонанда Ирода Дилроз “Севимли” телеканалининг “Ўзим” кўрсатувига берган интервьюсида нима сабабдан ижодда танаффус қилгани, ҳаётдаги хатолари, оиласи, отасиз вояга етгани ҳақида сўзлаб берди.

    “Кўпинча клип суратга олишга вақт ёки пул бўлмас эди”

    Ҳаётда қандай вазият бўлишидан қатъи назар инсон ўзини йўқотмаслиги керак. Ҳаётдаги яхши ҳис-туйғуларни олиб, янада севиб олдинга интилиши керак. Ҳар бир инсон дунёга келибдики, ўз ҳаётини яшаб ўтади. Яратган ҳар бир инсонга ўз ички дунёсини берган. Инсон ҳеч кимга тақлид қилмаслиги керак, бу фикрларни олиб ташлаб ҳаёт билан ҳамнафас бўлиш керак.

    Саккиз ёшлигимда Тошкентга кўчиб келганмиз ва ўн бир ёшимда “Томоша” номли болалар театрига қабул қилинмаганнимда ҳаётим тубдан ўзгарган. Яхши устозларнинг қўлида тарбия топдим. Ҳамма нарса шу тажрибага ҳам боғлиқ. Қўшиқ ёзаётганимда унинг сонига эмас, шеърига эътибор бераман.

    Фото: Instagram / @irodadilroz_official

    Кейинчалик бир неча йиллар давомида “Томоша” болалар театрида ишладим. Ўн бир ёшимда театрга келган бўлсам 36 ёшимда у ерни тарк этдим. Сўнгра фарзандларимнинг тарбияси билан машғул бўлдим. Бу пайтда радиода қўшиқларимни ҳам чиқариб турдим. Кўпинча клип суратга олишга вақт ёки пул бўлмас эди. Болалар учун қўшиқ яратдим, бошқа ижодкорларга ҳавас билан қарадим.

    “Баъзи бир ҳолат билан ҳам саҳнага чиқолмаслик ҳам ижодкор инсоннинг қалбида яхши маънода олов ёндиради”

    Ҳозир менинг қўшиқларим мактаб дарсликларида ўтилади. Бу бутун умрга ўзбек тарихида қоладиган нарса. Ҳақиқий ижодкор ҳеч қачон танаффус билан яшамайди. Баъзи бир ҳолат билан ҳам саҳнага чиқолмаслик ҳам ижодкор инсоннинг қалбида яхши маънода олов ёндиради. У шуни ўйлаб, саҳнага чиқишини тасаввур қилиб узоқ яшайди. Ижодкор кўплаб қўшиқ ёзган бўлиши, у халққа етиб бормаган ёки радиода кетмаган бўлиши мумкин. Бу нарсалар мени ҳам тинч қўймас эди.

    Фото: Instagram / @irodadilroz_official

    Ҳаётда ҳар бир нарса ўз вақти билан содир бўлади. Ёшлар орасида ҳам истеъдодлар кўп, кўпчилигида қўрқув йўқ. Бизда бирор бир қўшиқ яратилса, халқ қандай қабул қилади, деб қаралади. Ҳозир бир нарса видеога олинса, ҳамма ёқда тарқалиб кетади, аввал бирорта клип олсак бадиий кенгашдан қандай ўтади, деб қаралган. Бадиий кенгашдан ўтса, хурсанд бўлганмиз. Ҳозир ҳамма нарса очиқчасига, ёшларга ҳам осонроқ бўлиб қолди. Бироқ шу билан бирга жуда ҳам саёзлик кўпайиб кетган.

    “Оилали бўлганимдан кейин ўқиш, санъат, хизматлар, ҳаммаси бир томон бўлиб қолди”

    Катта саҳнага чиққанимга 32 йил бўлди. Бари-бир ёшларимизни ўз ҳолига қўйиб қўйсак бўлмайди. Шогирдларимга ҳам бир куни биз ўтиб кетамиз, сизлар эслайсизлар, деб айтаман.

    Оилали бўлганимдан кейин ўқиш, санъат, хизматлар, ҳаммаси бир томон бўлиб қолди. Санъаткорман, бироқ биринчи навбатда онаман. Оналикни, оиламни жойига қўйиб, кейин санъатга ошиқаман.

    Инсон ўзидан рози бўлмагунича, барчадан хафа бўлаверади. Ўзидан рози бўлиш — Аллоҳ қандай яратган бўлса, шунга шукр қилиб яшаш. Ёшлигимда бўйим кичкина, унақаман, бунақаман дердим. Бу нарсалар инсонга халақит берар экан.

    Фото: Instagram / @irodadilroz_official

    “Орадан йиллар ўтиб отам қайтиб келган”

    Хатоларимни кўп ўйлайман. Бироқ айнан ўша хатолар инсонни ҳақиқатга яқинлаштиради. Отам билан онам ёшлигимда ажрашган. Оилада тўрт фарзанд бўлганмиз, онам ёлғиз ўзи бизни катта қилган. Орадан йиллар ўтиб отам қайтиб келган. Аёл киши қийинчиликларни ўзи енгиб ўтса, алам қиларкан. 

    Ўша пайтда онам отам қайтиб келганига эътибор бермагани учун ҳам индамаганмиз. Вақт ўтиб отам бошқа оила қурди. Ойимнинг бирор марта отангни бориб кўрма, деганини эслолмайман. Ўша пайтда ёш бўлганман, нимага ота биз билан қолинг, бирга яшаймиз деб айтмаганимни ўйлайман. Уларни кўп эслайман, жуда ҳам камтар инсон эдилар. Вақт ўтиб отам оила қурди, яна битта синглим бор. Ўша пайт ҳозирги ақлим бўлганида бошқача иш тутар эдим, деб ўйлайман.

    Турмуш ўртоғим жуда ҳам олийжаноб инсон, шу билан бирга менинг устозим ҳам. Баъзида нималарнидир ўзимча ҳал қилиб қўйсам, мен сенинг устозинг эдим-ку, дейдилар.

    15.02.2023, 15:05   Изоҳ (0)   8006
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Женна Ортега Rotten Tomatoes  платформасида “Олтин йил” номинацияси ғолиби бўлди

    14.02.2023, 12:06

    Туркияда содир бўлган зилзила сабаб сериал ва фильмларнинг суратга олиш жараёнлари тўхтатилди. Актёрлар хайрия ишларига жалб қилинди

    13.02.2023, 11:43

    Шавкат Мирзиёев Туркия элчихонасига бориб, яна бир бор ҳамдардлик билдирди (фото)

    09.02.2023, 12:48

    “Профессионал раққоса бўлади, деб ўйламаганмиз”. Паризоданинг онаси унинг болаликдаги касаллиги туфайли рақсга бергани ҳақида (видео)

    08.02.2023, 14:35

    “Кўча-кўйда турмуш ўртоғимни отам деб ўйлашади”. Актриса Дилдора Умарова ўзидан 20 ёш катта инсонга турмушга чиққани ҳақида (видео) 

    06.02.2023, 16:25

    “Ҳамма шовқин ҳам мусиқа бўлавермайди”. Шуҳрат Дарё бақириб куйлаётган ва гитарани “уриб” чалаётган ҳамкасблари ҳақида (видео) 

    03.02.2023, 14:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.