• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё” кундалигида 15 февраль куни содир бўлган энг муҳим воқеалар

    “Дарё” нашри 15 февралда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.



    Туркия ва Сурияда қурбонлар сони 40 мингдан ошди. Зилзиладан сўнг 5 млн дан ортиқ одам бошпанасиз қолиши айтилмоқда

    Туркия ва Сурияда содир бўлган зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 мингдан ошди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

    Туркия ҳукумати ҳозиргача, вайроналар остидан 35 418 кишининг жасади топилганини, Сурия расмийлари эса 5 800 дан ортиқ одам ўлганини маълум қилган. мазкур ҳолатда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда вайроналар остидан 8 мингдан ортиқ одам тирик олиб чиқилганини таъкидлаган.

    Айни вазиятда Халқаро миграция ташкилотининг гуманитар ёрдам юкланган ўнта юк машинаси Баб эл-Салом назорат-ўтказиш пункти орқали Сурияга жўнатилган. Туркиядаги зилзиладан 200 соат ўтгач қутқарувчилар вайроналар остидан тирик одамларни ҳам аниқламоқда.

    БМТ ҳисоб-китобларига кўра, зилзилалардан сўнг Сурияда 5,3 миллионга яқин одам бошпанасиз қолиши мумкин. Айни пайтда Туркия ва Сурияда 900 мингга яқин одам зудлик билан иссиқ овқатга муҳтож.

    Россия самолётлари Украина чегараларига яқинлашади, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаани тўлиқ сақлай оладими?

    Россия ҳарбий самолётлар ва вертолётларни Украина чегараларига яқинроқ жойга кўчирмоқда, бу эса урушнинг янги босқичга ўтишидан далолат бериши мумкин. Бу ҳақда Financial Times газетаси НАТО мамлакатларининг разведка маълумотларига эга бўлган икки расмийсига таяниб хабар берди.

    Нашр суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, Россиянинг қуруқликдаги қўшинлари камайган, шунинг учун Кремл янги ҳужумнинг бир қисми сифатида қолган самолётларига таяниши мумкин. НАТО ҳисоблашича, Россия ҳарбий авиациясининг қарийб 80 фоизидан фойдаланган ҳолда ҳаво кампаниясини бошлашга тайёрланяпти ва Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ишдан чиқаришга уринмоқда.

    Financial Times манбаларининг айтишича, шу сабабли Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш масаласи Ғарб иттифоқчиларининг сўнгги учрашувида устувор масала бўлган, Украинага қирувчи самолётлар етказиб бериш масаласи эса иккинчи ўринга қўйилган.

    Уруш учун тўпланаётган одамлар...

    Пентагон раҳбари Ллойд Остин 14 февраль куни Брюсселда бўлиб ўтган НАТО йиғилишидан сўнг журналистларга Россия авиациясининг Украина чегаралари яқинида тўпланиши белгиларини ҳали кўрмаганини айтди.

     “Аммо биламизки, Россия захирасида ҳали ҳам катта миқдордаги авиация бор. Шунинг учун Украинани имкон қадар кўпроқ ҳаво ҳужумидан мудофаа билан таъминлаш учун ҳамма нарсани қилиш кераклигини таъкидламоқдамиз”, — дея унинг сўзларини келтиради BBC.

    Украина ва Ғарб разведкаси Россия Украинага янги ҳужумни режалаштираётгани ҳақида бир неча бор огоҳлантирган, ҳужум босқиннинг бир йиллигига тўғри келиши мумкин. 

    The Washington Post газетасининг Ғарб давлатлари ва Украина разведка хизмати ҳисоб-китобларига таяниб хабар беришича, ҳозирда Россия Украинада 300 мингга яқин одам тўплаган, бу уруш бошидаги одамлари сонидан икки баравар кўп. Ғарб давлатлари Россия урушга яна бир неча юз минг кишини жалб қилишини кутмоқда.

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудий бўлинмалари ҳокимликларга ўтказиладими?

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудий бўлинмалари ҳокимликларга ўтказилиши келтирилган президент фармони лойиҳасига эътироз билдирди. Таъкидланишича, ушбу норматив-ҳужжат ҳозирда лойиҳа бўлиб, расмий кучга эга эмас. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизматида маълум қилинди 

    Хабарга кўра, президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ҳокимликлар масъулиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларини маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказиш қайд этилган ва ушбу ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва давлат идоралар билан келишиш учун Адлия вазирлиги томонидан “project.gov.uz”га жойлаштирилган. 

    Таъкидланишича, ушбу норматив-ҳужжат ҳозирда лойиҳа бўлиб, расмий кучга эга эмас. Айни дамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан фармон лойиҳасидаги тегишли бандлар бўйича эътироз билдирилиб, Адлия вазирлиги билан музокаралар ўтказилган.

    Вазирлик хабарида ушбу масала бўйича соҳа ходимлари ва кенг жамоатчилик вакилларининг хавотирига ўрин йўқлиги айтилган.

    15.02.2023, 21:35   Изоҳ (0)   4023
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Аляска яқинидаги Россия самолётлари туфайли Ф-16 қирувчиларини ҳавога кўтарди — Sky News

    15.02.2023, 21:30

    Британия таҳлил маркази Украинадаги уруш 2023 йилда ҳам тугамаслигини маълум қилди

    15.02.2023, 21:20

    “Украина НАТОга аъзо бўлади”: Столтенберг асосий шартни айтди 

    15.02.2023, 20:59

    Еврокомиссия Россияга қарши ўнинчи санкциялар пакетини эълон қилди. Нималар тақиқланади?

    15.02.2023, 20:21

    Қозоғистонда мактаб ўқувчиларига болта билан ҳужум қилган 9-синф ўқувчиси қамалди

    15.02.2023, 19:59

    Эрдўғон Туркиядаги зилзилалар кучини атом бомбасининг портлашига қиёслади

    15.02.2023, 19:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 




    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.