Ижтимоий тармоқларда Андижонда тадбиркорлар қуёш панели ўрнатишга мажбурланаётгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, қуёш панелларини ўрнатишга на аҳоли, на тадбиркорлар мажбурланмаган.
10 февраль куни Андижон вилояти ҳокимининг тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотида қуёш панелларини кредит асосида олишни хоҳлаганлар “Саноатқурилишбанк”дан имтиёзли кредит олиб (15 фоиз, 5 йил муддатга, 6 ой имтиёзли давр, 150 миллион сўмгача) ўрнатиши мумкин экани айтиб ўтилган.
“Учрашувда қуёш панеллари ўрнатишнинг афзалликларигагина урғу берилиб, бу фақатгина тавсия сифатида айтиб ўтилганлигини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)