Тошкентдаги “Ипподром”да икки бош от очликдан нобуд бўлгани, қолган отлар ҳолсизланиб қолгани ҳақида хабар берилган эди. Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси бунга сабабчи бўлганлар жавобгарликка тортилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Чилонзор тумани ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ва Миллий гвардия томонидан ҳайвонларни хавфли вазиятда қолдирилиши оқибатида икки бош отнинг нобуд бўлиши ҳамда қолган отларнинг ҳолсизланишига сабаб бўлганлиги юзасидан барча факт ва омиллар ҳисобга олиниб, текширув ўтказилди.
Якуний текширув натижаларига кўра, отларнинг ҳолсизланиши ва нобуд бўлишида айбдор бўлган шахслар — 1958 йилда туғилган С.А. ва 1958 йилда туғилган У.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси, 1-қисмида (ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик бўйича баённомалар расмийлаштирилиб, уларнинг ҳар бирига 900 минг сўмдан жарима солинди.
Бундан ташқари, Отчопар раҳбариятини алмаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)