Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар орасида йигитлар сони қизлар сонидан кўпроқ экани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023-ўқув йили бошига республикамизда фаолият юритаётган 191 та олий таълим ташкилотида таҳсил олаётган талабалар сони бир миллиондан ошган. Шундан:
- талаба йигитлар – 544,8 минг нафар;
- талаба қизлар – 495,6 минг нафар.
Шунингдек, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига UNESCО’нинг статистика институти маълумотларига кўра, хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 85,9 минг нафарни ташкил этган.
Изоҳ (0)