• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Сочингизни уй шароитида ҳеч қандай ускуналарсиз жингалак қилишнинг 9 та синалган усули

    Жингалак қилувчи “плойка” ёки дазмол каби иситиш мосламалари ажойиб соч турмагини яратишга ёрдам беради. Аммо уларни тез-тез ишлатиш соч табиийлигига зарар етказади. Ушбу ускуналар жингалак соч турмаги учун ҳам қўл келади. Чўплар, қаламлар, шарфлар ва латталарни ҳар доим топиш мумкин. Улардан тўлқинли жингалак ва локон яратиш учун фойдаланинг. Соч учун оддий ва хавфсиз. Буни қандай қилишни бирма-бир кўрсатамиз, деб ёзади “Новий очаг” нашри.

    Қўл билан жингалак қилишдан олдин, сочларингизни терининг турига мос келадиган шампун билан ювинг, балзам, кондиционер, қуруқ ёки сийрак сочлар учун эса ниқобдан фойдаланинг. Бу воситалар соч толаларини юмшоқ, ҳажмли, ёрқин ва силлиқ қилади. Сочингизни сочиқ билан артиб олинг ва мустаҳкам ушлаш учун гел ёки мусс суртинг. Сизда буларнинг ҳеч бири бўлмаса, ҳали ҳам сочларни жингалак қилиш учун имкон бор: асосийси, озгина нам(ҳўл бўлмаган) сочларда бажариш мумкин.

    Ўримли жингалаклар

    Фото: “Новий очаг”

    Унчалик узун ва қалин бўлмаган соч эгаси бўлсангиз, уларни бир оз нам ҳолда бўшаштириб ўранг ва ухланг. Эрталаб сочларингизни бўшатинг, бармоқларингиз билан тароқ каби тараб, лозим бўлса ҳосил бўлган тўлқинларни лак билан қотиринг. Сочлар узун ва қалин бўлса, уларни бир неча қисмга ажратиб олиб эҳтиёткорлик билан ўраш мумкин. Фақат ўримлар тортиб ўрилмаган бўлиши керак. 6-8 соат (масалан, тунги уйқудан кейин) барча чигалларни ечиб олинг, лекин тараманг.

    Белбоғли жингалаклар

    Бу услуб учун болалар душ халати белбоғидан ёки узун тор ипдан фойдаланишингиз мумкин. Нам ва тоза сочларни ўртасидан икки қисмга ажратиб олинг. Белбоғни бошда икки марта гулчамбар сингари айлантириб олинг. Икки учи пешонага чиққанда бир учи бир қисмдаги сочларни, иккинчи учига иккинчи қисм сочларини ўраб чиқинг. Сўнг сочлар очилиб кетмаслиги учун белбоғнинг икки учини боғлаб қўйинг. Белбоғни эҳтиёткорлик билан 3-5-7 соатдан кейин ечиб олишингиз мумкин.

    Кечки оқшом учун тўлқинли сочлар

    Фото: “Новий очаг”

    Тоза нам сочларни бошнинг баланд қисмига йиғинг. Жингалакларнинг керакли ўлчамига қараб, бутун узунликни қаттиқ қилиб ўранг. Яна бир йўли сочни икки-уч қисмга ажратиб, уларни ҳам айлантириб ўранг. Бир жойга ўраб йиғилган сочни шпилка билан қотиринг. 6-9 соатдан кейин сочни бўшатинг. Табиий эгри чизиқлар билан табиий юмшоқ жингалакларнинг гувоҳи бўласиз. Тўпламни қанча кўп ушласангиз, жингалаклар шунча узоқ туради.

    Футболка ёрдамида жингалак

    Ушбу усул учун сизга эски футболка ёки бошингиз ўлчамидаги эластик ҳалқали мато керак бўлади. Футболканинг бир учини резина тасма ёки скрипка билан маҳкамланг, ҳалқани гулчамбар каби бошнинг тепасига қўйинг. Сочингизни ўсиш йўналиши бўйича бир нечта қисмларга бўлиб, уларнинг ҳар бирини футболкага ўраб чиқинг. Ўралмаган сочларни эса шпилка ёрдамида маҳкамланг. Ўрамни 5-9 соат мобайнида ушланг (турмакни уйқудан олдин бажарган қулай). Футболкани олиб ташлаганингизда, сочлар тўлқинли бўлиб қолади!

    Бувимдан қолган усул — латтали боғламлар

    Олдинги фотосуратларда жингалак сочли хонимларнинг қиёфасини ёки ҳашаматли кўйлак билан фокстрот рақсга тушаётган аёлларни кўрганмисиз? Ҳали соч учун ускуналар ихтиро қилинмаганида, бизнинг бувиларимиз ўзлари учун замонавий жингалак соч турмаги қилишга муваффақ бўлишган. Бунинг учун улар оддий латтали боғламлардан фойдаланганлар. Эски футболканинг бир қисмини кесиб олинг, уларни кичик узунроқ қилиб кесиб чиқинг. Ҳар бир латтанинг ўртасига кичикроқ бир қисм сочни қўйиб учидан бошлаб сизга керак бўлган узунликкача (ёки соч илдизларигача) ўранг. Қайирма тушиб кетмаслиги учун матони икки учидан тугунлаб қўйинг. Барча сочлар учун худди шуни такрорланг. Бошингиздаги бундай тугунлар билан уй ишларини бемалол бажаришингиз, ёга қилишингиз ёки ухлашингиз мумкин. Боғламларни ечиб олганда ойнада мукаммал натижани кўрасиз.

    Соч пайпоққа қандай ўралади?

    Пайпоқдан “бублик” ясанг: хоҳланг учларини бир-бирига уланг, хоҳланг пайпоқ учини кесиб олинг. Бошнинг тепасига сочларни битта қилиб йиғиб олинг ва резина билан маҳкам боғланг. Сўнг “бублик” қилинган пайпоққа сочни учларидан бошлаб ўраб чиқинг. Соч ўралган “бублик”ни резинага етиб боргунга қадар айлантиринг ва резина атрофида ўранг. Шпилка ёки бошқа резина билан маҳкамлаб қўйинг.

    Бармоқ ва қисқичлар ёрдам беради

    Ҳаммаси жуда оддий: сочни бармоғингизга ўранг, тушиб кетмаслиги учун эҳтиёткорлик билан бармоқдан чиқазиб олган заҳоти қисқич билан маҳкамлаб қўйинг. Ушбу усулни сочнинг барчасида такрорлан: бунинг учун сизга ўнлаб соч қисқичлари ёки “невидимка” керак бўлади. Сиз бундай соч турмагида ухлашингиз учун рўмол ёки ўраб олинг. Соч қуриганида ўйноқи жингалаклар ҳосил бўлади.

    Рўмолда қилинадиган жингалак

    Сочни учта қисмга бўлиб олинг: бошнинг ён томонларида ва орқасида. Бош териси яқинидаги ҳар бир тола соч пастга қараб туриши учун шарф ёки рўмол боғланг. Соч ўралган рўмолни бир учи билан бир йўналишда, иккинчи қисмини шарфнинг бошқа учи билан тескари томонга буранг. Шарфнинг иккита учини ҳам бир-бирига ўранг ва резина билан маҳкамлаб қўйинг.

    Қаламда қилинган жингалаклар

    Фото: “Новий очаг”

    Сочларни бир неча қисмларга ажратинг. Қанча қисмлар кичкина бўлса, шунча кичик жингалак ҳосил бўлади. Айнан спирал жингалаклар ҳосил бўлиши учун уларни бир-бирининг устига эмас, балки кетма-кет жойлаштиришга ҳаракат қилинг. Қўлингизга қалам олинг ва унинг атрофига соч ўрашни бошланг, қаламдан толалар чиқиб кетмаслиги учун йўлнинг ўртасида қаламни 180 даража айлантиринг ва сочни ўрашда давом этинг. Бош терисидан тахминан 2-2,5 см масофада ўрашни тўхтатинг. Сочни тасма билан маҳкамланг ва 3-7 соатга қолдиринг.

    13.02.2023, 13:39   Изоҳ (0)   18449
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пичоқ отиш, кубик-рубик териш, олов ютиш: машҳурларнинг сиз билмаган яширин истеъдодлари (фото)

    11.02.2023, 19:55

    “Чебурашка” фильмининг саҳна орти жараёнлари ҳақида 10 та қизиқарли факт 

    10.02.2023, 09:30

    Эски кийимлардан яратишингиз мумкин бўлган 8 та бежирим нарса (фото)

    09.02.2023, 13:05

    Жейк Жилленхол, Оливия Уайлд ва катта меросга эга бўлган бошқа Голливуд юлдузлари (фото)

    08.02.2023, 20:45

    Эски тиш чўткангизни ташлаб юборманг, у сизга кўп ишда қўл келади

    08.02.2023, 15:51

    Ҳар куни атиги 15 дақиқа пиёда юриш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?

    07.02.2023, 20:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43

    Севимли мультфильмларнинг томошабинлар эътирозига сабаб бўлган янги қаҳрамонлари

    Кино | 5 август, 14:30

    Германия мудофаани кучайтирмоқда: армия учун 770 миллион евролик ҳарбий техника хариди амалга оширилди

    Дунё | 5 август, 14:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.